Бугун Ҳиндистоннинг Дели шаҳрида очилган анжуманда, 7 Осиё мамлакатлари расмийлари парранда гриппига қарши кураш масаласини муҳокама қилмоқдалар.

Сўнгги хабарларга кўра, Таиланд расмийлари парранда гриппи 9 вилоятга тарқалганини билдирдилар. Тибет пойтахти Лхаседа ҳам парранда гриппи тарқалгани аниқланди. Вьетнамда эса яна икки киши шу касалликка чалингани қайд этилди.
Шу кунгача парранда гриппидан Осиё мамлакатларида 20 киши нобуд бўлди.