Саида Ўзбекистонда Орттирилган иммун танқислиги синдроми (ОИТС) ва орттирилган иммун танқислиги вирусини (ВИЧ) юқтирганлар сони тобора кўпайиб бормоқда.
Мутахассисларнинг айтишича, Тошкент шаҳрида ОИТСга чалинганларнинг 20 фоизини аёллар ташкил этади. Бу аёллар касалликни ногигиеник жинсий алоқа орқали юқтирган.
Аҳолига хизмат кўрсатиш халқаро ташкилоти (РиЭсАй) мувофиқлаштирувчиси Индира Аҳмедованинг таъкидлашича, сўнгги йилларда пойтахтда жинсий тижорат билан шуғулланиш нуқталари кўпайган. Шаҳарнинг Акмал Икромов, Сирғали ва Чилонзор туманларида танфурушликдан даромад қилинадиган масканлар, айниқса, кўп.
Асосий мақсади Ўзбекистонда ОИТС ва ВИЧ тарқалишининг олдини олиш бўлган РиЭсАй ташкилоти исловотхоналардаги аёллар билан касалликдан сақланиш йўллари ҳақида тушунтириш ишлари олиб бормоқда. Ташкилот кўнгиллиси Шоҳида Қосимованинг айтишича, исловотхоналардаги фоҳишалар билан мулоқотга киришиш бирмунча қийин. Чунки улар ноқонуний иш билан шуғулланаётгани сабабли мулоқотга ҳар доим ҳам рози бўлавермайди.
24 ёши Гулмира бир неча йиллардан бери фоҳишалик билан шуғулланади. У ўзининг бу йўлга кирганига сабаб онаси билан муносабатлари ёмонлашганида эканини таъкидлайди. Гулмиранинг айтишича, у фаолияти давомида мижозлар томонидан бир неча бор зўрланган, калтакланган. Шунинг учун мижозларга кўп ҳам ишонавермайди. Иложи борича касалликлардан сақланиш воситаларидан фойдаланади.
Ўқитувчи Сабоҳат Маматова аҳоли ОИТС ва ВИЧ ҳақида маълум тасаввурга эга бўлса-да, оддий тиббий амалиётларни қўллашга эътиборсизлигини таъкидлади.
Кузатувчиларнинг фикрича, Тошкентда исловотхоналар сонининг янада кўпайиб бориши эҳтимолдан холи эмас. Чунки ишсизлик тобора чуқур илдиз отаётган вилоятлардан пойтахтга келаётган ёшлар оқими ҳали сусайгани йўқ.