Бугун АҚШнинг Сан- Франсиско шаҳрида Украинанинг собиқ Бош Вазири Павел Лазаренко устидан маҳкама жараёни бошланди.

Лазаренко кўп миқдорда давлат маблағини ўзлаштирганликда айбланмоқда. У 1999 йили АҚШда қўлга олинган. Бу ерга Лазаренко Швейцариядан қочиб борган. Швейцария суди уни гаров эвазига судгача қамоқдан озод қилган эди.