Исроил Бош вазири Ариэл Шарон бугун Яқин Шарққа сафар қилган АҚШ хавфсизлик делегацияси вакиллари билан музокараларни бошлади.

Исроил манбаларидан олинган маълумотга кўра, музокаралар чоғида Шарон Ғарбий соҳил бўйлаб қурилаётган хавфсизлик девори бўйича Вашингтон позициясини юмшатишга уринмоқчи. Кеча Халқаро Қизил Хоч ташкилоти ушбу тўсиқларни девор қурилишини меъёрларга зид, деб баёнот берди.