Кеча Афғонистонда АҚШ вертолёти ўққа тутилган ҳудудда бугун аксилтеррор кучлари террорчиларга қарши ҳарбий амалиёт ўтказдилар.

Амалиёт натижасида 30 киши қамоққа олинди, кўплаб қурол- аслаҳа мусодара қилинди.
Кеча ўққа тутилган вертолётда Афғонистон қишлоқларидан биридаги касалхона қурилишида ишлаётган чет эллик мутахассислар бўлган. Вертолётнинг қулаши оқибатида учувчи ҳалок бўлган, икки йўловчи яраланган.