Франция Ташқи Ишлар вазири Доминик де Вилпен Гаитида тез кунларда барқарорлик ўрнатилиши учун Халқаро Фуқаролик Кучлари ташкил этишни таклиф қилди.

Гаити Президенти Аристидга қарши исён кўтарган мухолифат бугунги кунда мамлакатнинг ярмини назорат қилмоқда. АҚШ Президенти Жорж Буш ҳам Гаитига Халқаро Тинчликпарвар Кучлар киритилиши лозим, деб ҳисоблайди.