Давлат сирини ошкор этишда айбланган Британия разведкаси ходими Кэтрин Ган исботлар етарли бўлмагани учун судда оқланди.

Кэтрин Ган “Обзервер” газетасига АҚШ Миллий Хавфсизлик Агентлигининг Британия махсус хизматига Ироқ уруши олдидан йўллаган мактубини топширганликда айбланган эди. Ушбу мактубда АҚШ махсус хизматлари Британиядаги ҳамкасбларидан БМТ Хавфсизлик Кенгаши вакиллари ортидан кузатув уюштиришни сўраган.
Расмий Лондон ва Вашингтон шу кунгача бу масалага муносабат билдиргани йўқ.