Бугун Тбилиси суди собиқ Президент Эдуард Шеварднадзенинг куëвини уч ой тергов изоляторида ушлаб туриш тўғрисида қарор чиқарди.

Азизулло Орол
Георгий Яхтаберидзе адвокатлари уни кафиллик эвазига озод этишни сўраб мурожаат қилдилар.

Грузиядаги йирик уяли телефон компанияси соҳиби Яхтаберидзе ўтган ҳафтада хизмат сафари билан мамлакатни тарк этаëтганида қўлга олинган эди. У солиқ тўламаганликда айбланмоқда. Бироқ Яхтаберидзе қўйилган айбларни рад этиб¸ ўзини сиëсий сабабларга кўра қамоққа олинган¸ деб билади.