Ироқ Бошқарув Кенгаши мамлакат муваққат конститутцияси лойихаси бўйича келишувга эришди.

Бошқарув Кенгаши аъзоси Ахмад Чалоби жамиятда исломнинг ўрни¸аëллар ва курд мухторияти масалалари борасидаги турли нуқтаи назарларга бархам берилганлигини таъкидлади.
Лойихада Ислом дини қонунчилик учун асос сифатида олинади.
Ироқ курдларига мухторият берилиши хам лойихада ўз аксини топган.
Хужжат чоршанба куни имзоланиши кутилмоқда.
Ундан кейин бу лойиха Ироқдаги АҚШ маъмурияти бошлиғи Пол Бремерга тақдим қилинади.