Чечен партизанлари қўмондони ўлдирилгани ҳақидаги маълумот тасдиқланди

Бугун Россия Федерал Хавфсизлик Хизмати – ФСБ чечен партизанлари қўмондони Руслан Гелаев ўлдирилгани ҳақидаги маълумотни тасдиқлади.
ФСБ матбуот вакили Сергей Игначенкога кўра, ҳибсга олинган чеченлар Гелаевнинг жасадини таниганлар. Кеча Россиядаги оммавий ахборот воситалари Доғистоннинг тоғли ҳудудларида юз берган тўқнашувда россиялик аскарлар Руслан Гелаевни ўлдирганлари ҳақида маълумот тарқатган эди.