Европа ва Ироққа қўшни давлатлар бугун Бағдод ва Карбалода содир этилган портлашларни қоралади.

Германия Ташқи Ишлар Вазири Йошка Фишер бу воқеаларни “ваҳшиёна ҳужум”, дея кескин қоралади.
Британия Ташқи Ишлар вазири Жэк Строу портлашлар шиа мусулмонларининг бугунги байрами ва Ироқнинг янги конституцияси бўйича келишувга эришилгани билан боғлиқ бўлиши мумкинлигини айтди.
Иордания ҳукумати матбуот вакили, содир этилган ҳужумлар Ироқдаги диний келишмовчиликларни янада кучайтириши мумкинлиги ҳақида огоҳлантирди.