Россиянинг 13 денгизчиси Нигерия қамоқхонасидан бўшатилмади

Абдуллоҳ Эргаш
Бугун Нигерия суди 2 миллион доллар миқдоридаги нефтни қонунсиз равишда мамлакатдан олиб чиқиб кетаётганликда айбланган Россиянинг 13 денгизчисини қамоқда қолдириш тўғрисида қарор чиқарди.
Россия денгизчилари ўтган йилнинг октябрида қамоққа олинган эдилар. Агар уларнинг айби исботланса умрбод қамоқ жазосига маҳкум этиладилар. Суднинг навбатдаги йиғилиши 24 март куни бўлиб ўтади.