Бугун Ғазо минтақасига Исроил томонидан қилинган ракета ҳужуми оқибатида уч киши нобуд бўлди.

Абдуллоҳ Эргаш
Ракета автомашинада кетаётган уч кишига қарата отилган. Исроил ҳарбий раҳбарияти, ўлдирилганлар “Ҳамас” гуруҳининг фаолларидан бўлганлигини билдирди. Улар Исроилда содир этилган бир қатор террорчилик ҳаракатларида айбланганлар.
Шунингдек, бугун Иордан дарёсининг Ғарбий соҳилида “Ал- Ақса мазлумлар” гуруҳи фаоли ўлдирилганлиги хабар қилинмоқда.