Демократик партиянинг сешанба куни 10 штатда бўлиб ўтган қурилтойларнинг 9 тасида мағлубиятга учраган Сенатор Жон Эдвардс ўз номзодини сайлов пойгасидан олганини маълум қилди. Шундай қилиб, Сенатор Жон Керри демократлардан президентликка ягона номзод бўлиб қолди.