Бугун Ироқ Нефт Саноати Вазирлиги мамлакат нефт саноатини тиклаш масаласига бағишланган халқаро анжуман апрел ойида ўтказилишини билдирди.

Ушбу анжуманда барча мамлакатлардан йирик нефт ширкатларининг иштироки кутилмоқда.
Айни пайтда Ироқда кунига 2 миллион 200 минг баррел нефт қазиб олинмоқда. Бу Ироқ уриши бошланишидан олдинги кунлик кўрсаткичдан 600 минг баррелга камдир.