Грузия ҳукумати Элбрус тоғида бедарак йўқолган бир гуруҳ украиналикни қидириб топишга ёрдам бермоқда.

ИТАР – ТАСС ахборот агентлиги хабарига кўра, Грузия Мудофаа вазирлиги Элбрус тоғининг Грузияга қарашли юқори қисмида тадқиқотчи экспедиция аъзоларини қидириб топиш учун иккита вертолёт ажратган.
Грузиядаги Украина элчихонасига кўра, қутқарув ишларини бошқариш учун Украина вакиллари Тбилисига келганлар.