Голландия божхона ходимлари томат пастаси олиб кетаётган Молдовага қарашли юк машинасидан кокаин топдилар.

Ҳукумат расмийларига кўра, юк машинасидаги 944та қути махсус сканер ёрдамида текширилганида улар орасидаги тўрт қути ичидан 100 килограмм кокаин топилган. Ушбу наркотик модданинг бозор баҳоси 4.4 миллион евро, дейилмоқда. Полиция ходимларига кўра, мусодара қилинган кокаин йўқ қилинган ва уч шахс қўлга олинган.