Қозоғистон Фавқулодда Вазиятлар Агентлиги раиси Заманбек Нурқодиров шу ҳафтада Президентнинг истеъфосини талаб қилганидан кейин бугун ишдан бўшатилди.

Нурқодиров пайшанба куни Президент Нурсултон Назарбевга ёзган очиқ хатида, Қозоғистон 1991 йилда мустақилликка эришганидан бери Президент мамлакат ривожига ҳисса қўшганини, аммо ҳозирда демократик ислоҳотларга тўғаноқ бўлаётгани билдирилган.
Нурқодировни ишдан бўшатиш учун бугун Алматига учиб келган Бош вазир Даниал Аҳметов Нурқодировнинг профессионал малакаси паст эканини айтган.