Покистон ҳарбийлари Афғонистон билан чегарадош ҳудудларда “Ал-Қайда” ва толиблар қуролли гуруҳларини қидириш амалиётини бошладилар.

Жанубий Вазиристон вилоятида барча йўллар тўсиб қўйилди. Маҳаллий аҳолидан иборат бўлган қуролли гуруҳлар ва ҳукумат қўшинлари ўртасидаги отишмада бир неча одам нобуд бўлди.
Ҳарбийларга кўра, бу вилоятда 600 кишидан иборат қуролли гуруҳ мавжуд.