Мазкур режа иккига ажралган оролда ягона Қибрис федератив давлати қуришни назарда тутади. БМТ Бош Котиби Кофи Аннан орол жамоаларини режани қўллаб-қувватлашга чақирди. "Келажакда нима бўлиши ҳақда ҳеч ким айтаолмайди. Бироқ, мен ушбу режа оролга тинчлик, барқарорлик ва равнақ олиб келишини билман. Ўтмишда кўплаб хатоликлар бўлди. Қибрис халқи манфаати йўлида мен орол аҳлини бундан буён шундай хатоликларга йўл қўймасликка чақираман", -деди Кофи Аннан.
Айни пайтда Қибриснинг турк жамоаси етакчиси Рауф Данктош БМТ "босим қиляпти" дея, режани танқид остига олди. Агар оролнинг ҳар икки жамоси БМТ режасини маъқулласа Қибрис 1 май куни Европа Иттифоқига аъзо бўлади. Акс холда оролнинг Грек қисмигина Иттифоққа қўшилади.