Кеча Ироқнинг бир қанча шаҳарларида шиалар билан коалиция қўшинлари ўртасида тўқнашувлар бўлиб ўтди.

Натижада 50 кишининг, жумладан 9 нафар коалиция аскарларининг нобуд бўлгани айтилмоқда.
Ироқдаги муваққат коалиция ма’мурияти бошлиғи Пол Бремер бугун шиалар лидери Муқтадо ал- Садрни қонунларни бузганликда ва хавфсизликка хавф солаётганликда айблади:
“Ал- Садр Ироқ ҳукумати ва итттифоқчи кучлар томонидан жорий қилинган қонунлар ўрнига ўз тартибини ўрнатмоқчи. Биз бунга қараб туролмаймиз”, - деди Бремер.