Ироқнинг Фаллужа шахрида рўй берган тунги жангларда коалиция кучлари томонидан 30дан ошиқ сунни-мусулмонлар ўлдирилди.

АҚШ ҳарбийлари шахарни ҳалқа шаклида ўраб олишди.
Айни пайтда Фалужада ўтган ҳафтада ўлдирилган АҚШ мутахассисларининг қотиллари қидирилмоқда.
Ироқнинг Рамади шаҳрида шиалар билан бўлган жангда 12 нафар АҚШ аскари ўлдирилди. Шиалар шаҳар хокими биносига хужум қилишган эди.
Шунингдек шиа лидери Муқтадор ас -Садр тарфдорлари яшайдиган Носирия шаҳрида ҳам жанглар давом этмоқда.