Жазоирда ўтказилган президентлик сайловларида ҳозирги давлат раҳбари Абдулазиз Бутефлик ғалаба қозонди

Ички Ишлар Вазирлиги тарқатган хабарга кўра, Бутефлик сайловчиларнинг 83 фоиз овозини олган.
Унинг асосий рақиби, собиқ Бош Вазир Али Бенфлисга сайловчиларнинг 8 фоизи овоз беришган. Мухолифат, президент тарфдорларини сайловлар пайтида жуда кўп қонунбузарликларга йўл қўйганликда айбламоқда.