АҚШ Вице-президенти Дик Чейни Япония Бош вазири Дзюнчиро Коизуми билан музокара олиб бориш учун бугун Токиога келди

Ушбу ташриф – Ироқда уч нафар Япония фуқаросини ўғирлаган исёнчилар япон аскарларини мамлакатдан олиб чиқишни талаб қилаётган, акс ҳолда гаровдагилар қатл этилиши ҳақида Япония ҳукуматига ультиматум қўйган пайтга тўғри келди.
Коизуми жанггарилар талабини қондиришни рад этган. Бу борада Дик Чейнининг Коизумини қўллаб-қувватлаши кутилмоқда.