Шанхай Ҳамкорлик Ташкилоти терроризмга қарши кураш маркази бошлиғи Вячеслав Касимов террор гуруҳлари ҳақида гапирди

Азизулло Арол
Касимовнинг айтишича¸ март ойи охири ва апрел ойи бошларида Ўзбекистонда содир этилган ҳужумлар ортида бўлган экстремист гуруҳнинг Марказий Осиë давлатларида тахминан 400 тарафдори бор.
Касимовга кўра¸ марказ "Жамоат" деб аталувчи ушбу радикал исломий гуруҳнинг ташкилий структурасини аниқлашга уринмоқда.
Касимовнинг таъкидлашича¸ мазкур гуруҳнинг мақсади амирлар томонидан бошқариладиган ислом халифалигини ўрнатишдан иборатдир.