Ўн минглаб фаластинликлар шанба куни Исроил харбий вертолетидан туриб ўлдирилган Рантиси жаноза маросимига йиғилдилар. Рантиси бундан бир ой аввал айни тарзда ўлдирилган Ясин ўлимидан кейин Ҳамас ташкилоти раҳбарлигига сайланган эди.
Ғазо минтақасидаги фаластинликлар муқаррар қасос олиниши борасида қасмаëд қилмоқдалар. Иордан дарëсининг Ғарбий соҳилидаги жангчилар "Ясин ва Рантисининг қони бекорга тўкилмади. Бу қон янги вулқонларни юзага чиқаради" дейишмоқда. Жанозада иштирок этаëтган Хамас мулозими Махмуд ал Заҳои кураш давом этаверишини билдирди: "Биз тайëрмиз ва ишонамизки Исроил бизнинг қаршилик харакатимизни бостира олмайди. Биз қуролли курашимизни давом эттирамиз"
Рантисининг ўлдирилиши халқаро ҳамжамият томонидан қораланмоқда. БМТ Бош котиби Кофи Аннан Исроилнинг бу харакатини "халқаро хуқуқ меъëрларига зиддир" деб баҳолади. Европа Иттифоқи вакили Ховер Солано эса Исроил харакатлари "нафақат қонунга зид ¸балки минтақадаги вазият ҳароратини оширувчи амалдир¸"деди.
АҚШ эса Яқин шарқ масаласида дунëнинг бошқа қисмларидан ўзгача фикрда эканлигини яна бир бор намойиш қилди.
Қотилликни қоралашни истамаган расмий Вашингтон¸ айни вақтда "Исроилнинг террорчилардан ўзини ҳимоя қилиш ҳуқуқи борлигини " таъкидлади.
Қотиллик АҚШ президенти томонидан Исроилнинг Ғазо сектори бўйича бахсли лойихаси мақулланган бир пайтда юз берди.
Рантиси ўлдирилиши бўйича Вашингтон нуқтаи назари Яқин Шарқ барқарорлиги масаласида қисқа муддатли салбий омил бўлгани тахмин қилинмоқда.
Ҳар ҳолда Ироқдаги араблар қалбини ўзига мойил қилишга интилаëтган АҚШ сиëсати учун бу нуқтаи назарнинг салбий омил бўлгани айтилмоқда.
Виржиниялик Республикачи Сенатор Жон Уорнер Рантисининг ўлими АҚШ манфаатларининг ўлими эканлигини таъкидлади.
"Ушбу қотиллик учун танланган вақт сиз сингари менга ҳам тегишлидир. Сиз қалби нафрат ва қасосга тўла ўн минглаган фаластинликлар манзарасига шоҳид бўлдинггиз. Телекамералар муҳрлаган айни манзара Ироқдаги хар бир телевизор ойнасида акс этди."
Тахлилчилар АҚШ Президенти Жорж Буш ҳали бирор Америка Президенти оғиз жуфтлашга уринмаган икки баëнотни эълон қилганига эътибор қаратишди.
Биринчидан ¸Буш 1967 йилда Исроил томонидан ишғол қилинган Фаластин ерлари қайтарилмаслигини айтган бўлса¸ иккинчидан Буш Фаластин қочоқларига Исроилга қайтиш хуқуқини раво кўрмади.
Бу икки холат узоқ вақтлардан бери Фаластин-Исроил мунозараларида бахсли нуқта бўлиб қолаëтган эди.
Британиялик таҳлилчи Даниел Нип Буш фаластинликларни сўнгги имкониятдан махрум қилганига эътибор қаратади:
"Америка Президенти музокора олиб бораëтган фаластинликлар гурухи қўлидаги қарталарни олиб қўйгандай бўлди ва ҳақиқатда бу музокораларнинг якуний босқичига катта зиëн келтирди."
Бушнинг ҳаракатлари фаластинлилар қўлидаги қарталарни олиб қўйиш шаклида баҳоланаëтган бўлса айни ҳаракат Президентликка номзод Жон Керри қўлида ютуқли қартадай бўлиб кўринмоқда.
Керри ўзининг кечаги"Дунë лидерларига" мактубида Яқин шарқ масаласини АҚШ¸Россиия¸ Европа Иттифоқи¸ ва БМТ дан иборат тўртлик ичида мухокама қилиш зарурлигини таъкидлади.