Белгия Ташқи Ишлар вазирлиги матбуот вакилининг бугун маълум қилишича¸ Ливия раҳбари Моаммар Қаддафий келаси ҳафтада Брюсселга сафар қилади.

У сафари давомида Европа Комиссияси президенти Романо Проди билан учрашади.
Манбага кўра¸ Қаддафий келаси сешанба ва чоршанба кунлари Брюсселда бўлиши мумкин. Сафари чоғида Ливия раҳбари шунингдек¸ Белгия Бош Вазири Гуй Верҳофштат билан ҳам учрашади.