Қозоғистон парламентининг юқори палатаси бугун Россия, Белоруссия ва Украина билан ягона иқтисодий ҳудуд ташкил қилиш ҳақидаги келишувни ратификация қилди.

Бу келишув тўрт давлат раҳбарларининг 2003 йил сентябр ойида Ялтада бўлиб ўтган учрашувида имзоланган эди. Унинг асосий мақсади – мазкур давлатлар божхона ҳудудларини бирлаштириш, савдо-сотиқ, сармоя ва ишчи кучининг эркин ҳаракатини ташкил қилишдан иборат.