Бугун Буюк Британия Ташқи Ишлар Вазири Жэк Строу Лондонда Эрон Ташқи Ишлар Вазири Камол Ҳаррозий билан Теҳроннинг ядровий дастурини муҳокама қилди.

Буюк Британия ҳукумати бошқа давлатлар билан бирга Эрон ядровий дастурининг етарли даражада очиқ эмаслигидан ташвиш билдирмоқда.
Кеча Парижда Франция Президенти Жак Ширак билан учрашган Камол Ҳаррозий, Эрон, Халқаро Атом Энергияси Агентлиги билан ҳамкорлик қилиш учун барча ишни қилаётганлиги ҳақида гапирди. Жак Ширак ўз навбатида Париж, Берлин ва Лондон дипломатик йўллар билан ядровий дастурдан воз кечишга Эронни кўндиришига умид билдирди.