Бугун эрталаб Берлинда полиция ва анархистлар ўртасида юз берган тўқнашувда 58 полиция ходимига тан жароҳати етди.

Берлин полицияси маълумотига кўра, тўқнашув анархистларнинг ҳар йили ўтказиладиган анъанавий май байрами кунидаги юриши пайтида содир бўлган. Зўравонликларни тўхтатиш учун Германия ҳукумати Берлинга қўшимча 4 минг полиция ходимини жўнатди.