Бугун—Халқаро матбуот эркинлиги куни.

“Чегара билмас журналистлар” халқаро ташкилоти э’лон қилган йиллик ҳисоботда 2003 йил журналистлар учун энг “қора йил” бўлганлиги айтилган. Ўтган йил ўз хизмат вазифасини бажараётган пайтда 42 журналист ҳалок бўлган.
АҚШда жойлашган Журналистларни ҳимоя қилиш қўмитаси ма’лумотига кўра, журналистлар ишлаётган энг хавфли давлат Ироқ бўлиб қоляпти. Ўтган йил у ерда 25 журналист нобуд бўлган.
Оммавий ахборот воситалари та’қиб қилинаётган мамлакатлар сирасига Ўзбекистон, Қозоғистон, Россия, Туркманистон, Куба, Зимбабве ва Хитой ҳам киритилган.