Бугун Афғонистон ғарбида ҳукумат бошлиғи Ҳамид Карзай ва Ҳирот вилояти ҳокими Исмоилхон ўртасида музокаралар ўтказиляпти.

Исмоилхон маҳаллий қўмондонлар отрядларини қуролсизлантириш режасига қарши чиқяпти. Карзай ҳокимнинг ўғли , Фуқаролик Авиацияси собиқ вазири Мирвайс Содиқнинг ўлими учун та’зия изҳор қилди. Исмоилхон ўғлининг ўлимида Ҳамид Карзай тарафдорларидан бўлган дала қўмондонларидан бирини айбдор, деб ҳисоблаяпти.
Айни пайтда, Ҳиротнинг шимол томонидаги Фарёб вилоятида ҳарбий қўмондонлар Ҳошимхон ва Абду Рашид Дўстум қўшинлари орасида тўқнашувлар давом этяпти.