Ироқнинг Карбало ва Нажаф шаҳарлари атрофида Америка қўшинлари билан шиалар раҳнамоси Муқтадо ас-Садр тарафдорлари ўртасида жанглар давом этяпти.

Нажафдаги ўтган тунги тўқнашувларда икки ироқлик ҳалок бўлди, олти нафари яраланди.
Кеча Америка қўшинлари танклар ва авиация ёрдамида Карбало шаҳрига кенг кўламли ҳужум уюштирди. Ас-садр тарафдорларидан 22 киши ҳалок бўлди. Америкаликлардан олти одам яраланди. Жанггарилар ўрнашиб олган масжид вайрон этилди.
Бугун Бағдодда мина учраб америкалик аскар ҳалок бўлди, яна бири яраланди.