Бугун Ғазо минтақасидаги отишмалар чоғида Исроилнинг икки ҳарбийси ҳалок бўлди, бир неча аскарлари жароҳатланди.

Рафоҳ шаҳрида бомба портлаши оқибатида яна икки Исроил ҳарбийси ҳалок бўлган. Портлаш учун жавобгарликни «Ал-ақса шахидлари» гуруҳи ўз бўйнига олмоқда. Айни пайтда рафоҳ шаҳридаги портлаш оқибатида 9 фаластинлик ҳам қурбон бўлган.
Шунингдек бугун Исроил ҳарбийлари томонидан Рафоҳ шаҳридаги 9 уй бузиб ташланган. Исроил Мудофаа вазирлиги вакили Муше Яалон бу уйлар яширинча қурол ташишда ишлаштилгани учун йўқ қилинганини баён қилди.
«Фаластинликлар бир неча уйларни тарк этишган. Бу уйлар остидан яширин қурол ташиш учун тунеллар қазилган. Шу боис, биз бундай уйларни аввал ҳам бузганмиз ва кўринишидан кейинчалик ҳам шундай қиламиз», - деди генерал Яалон.
Ҳозирда Исроил томони кўчирилган уйларни бошқа жойда қуриш ва Рафах аҳолисини ўша ёққа кўчириш мақсадида. Фаластин мухторияти ҳукумати бу режани фалокат деб атади. Исроилнинг бу қарорини БМТ нинг Яқин Шарқда фаластин қочоқларига ёрдам кўрсатиш агентилиги ҳам кескин қораламоқда.