Бугун Берлинда АҚШ Президентининг Миллий ҳавфсизлик масалалари бўйича маслаҳатчиси Кондолизза Райс Германия раҳбарияти билан музокаралар ўтказади.

Музокаларнинг бош мавзуси — Ироқдаги вазият ҳамда Исроил-Фаластин низоларини муҳокама этишдир.
Шунингдек, айни кунларда Германия пойтахтида бўлиб турган Фаластин мухторияти Бош вазири Аҳмад Қурей билан учрашув ҳам АҚШ Президенти маслаҳатчиси ташриф дастуридан ўрин олган.
Кеча Кондолизза Райснинг Россия президенти Путин билан Мосвкада бўлиб ўтган учрашувида БМТ Ҳавфсизлик Кенгашининг Ироққа доир резолюцияси лойиҳаси, шунингдек, Афғонистон, Яқин Шарқдаги вазият ҳамда оммавий қирғин қуролларининг тарқилишини олдини олиш масалалари муҳокама этилган.