Европа Итифоқи раҳбарияти бундан буён барча авиакомпаниялар томонидан АҚШга амалга ошираётган ҳаво рейсларида учаётган йўловчилар ҳақидаги маьлумотларни АҚШ ҳукуматига берувчи битимни тасдиқлади.

АҚШ ҳукумати 2001 йил 11 сентябрдан кейин мана шундай талаб билан чиққан эди. Бироқ, Европа Парламенти эса бунга мутлақо қаршилик билдирмоқда. Парламент депутатлари фикрига кўра, бу йўловчиларнинг шахсий ҳаётига аралашиш бўлади.