Бугун Россия Президенти Владимир Путин ҳукумат аъзоларини расман қайтадан лавозимга тайинлади.

Россия раҳбари март ойи бошида Михаил Фрадковни мамлакат янги Бош вазири этиб тайинлаган ҳамда вазирликлар сонини 30тадан 17тага қисқартирган эди. Ҳукумат таркибидаги ўзгартиш Владимин Путин 14 март куни президентликка иккинчи марта сайланишидан икки ҳафта олдин амалга ошган эди.