Россия Президенти Владимир Путин мамлакат Федерал Кенгашига йиллик мурожаати билан чиқиш қилди.

Яқин ўн йил ичидаги асосий умуммиллий вазифа сифатида у ялпи ички маҳсулот ҳажмини икки баробарга ошириш, камбағалликни камайтириш, аҳоли турмуш фаровонлигини ўстириш ва армияни модернизациялаштириш ишларини тилга олди.
Президент Путин мамлакатда дамократия тамойилларига риоя қилиниши борасида гапира туриб, Россияни онгли равишда ушбу тамойилларни четлаб ўтаётганликда ва давлатни авторитаризм шаклида мустаҳкамлашга уринишда айблашмоқда, деган фикрни билдирди.
Айни вақтда у инсон ҳуқуқлари ҳимоячиларини ҳам танқид остига олди. Бироқ, айнан қайси ташкилотлар ҳақида гап бораётганини билдиргани йўқ. Президент Путиннинг таькидлашича, Россиянинг демократик йўналиши аввалгидек қолади.