28 май куни НАТО йиғилиши ўтказилиши мўлжалланаётган Братислава шаҳридаги бино ёнида портловчи мослама топилди.

Словакия Ички Ишлар вазирлиги вакилининг билдиришича, полиция ходими бино ёнига ташлаб кетилган иккита қоғоз пакетни топган. Уларнинг ичида Чехия ва Югославияда ишлаб чиқарилган, умумий оғирлиги тахминан 1 килограммлик портловчи модда ва портлатувчи мосламалар бор эди.
Эртага Словакия пойтахтида НАТО га а’зо мамлакатлар парламентининг 300 а’зоси иштирокидаги учрашув бўлиб ўтади.