Миср Ғазо секторида хавфсизликни таъминлаш борасида фаластинликларга ёрдам бериш ҳақидаги Исроил Бош вазири Ариел Шароннинг таклифига рози бўлди.

Мисрнинг “МЕНА” ахборот агентлиги тарқатган хабарга кўра, Президент Хусни Муборак Шаронга хавфсизликни таъминлашда Фаластин Мухториятига ёрдам бериш учун Қоҳира расмийлари ўз мутахассисларини Фаластинга жўнатишини айтган.