Хитой Президенти Ху Цзинтао келаси ойда Полша, Венгрия, Руминия ва Ўзбекистонга сафар қилади.

Хитой Ташқи Ишлар Вазирлигининг бугун маълум қилишича, Ху Тошкентга сафари давомида 16 – 17 июн кунлари Шанхай Ҳамкорлик Ташкилоти саммитида қатнашади. Россия ва Хитой Президентлари саммитдан ташқари алоҳида учрашадилар.
Шанхай Ҳамкорлик Ташкилотига Хитой, Россия, Қозоғистон, Қирғизистон, Тожикистон ва Ўзбекистон аъзо.