Ироқнинг муваққат ҳукумати Бош вазири бўлиши кутилаётган Ийад Аллави 1 июл куни ҳокимиятини қабул қилиб оладиган ҳукуматни тузиш ишларини бошлади.

Аллавининг ёрдамчиларига кўра, у бугун АҚШ томонидан тайинланган Ироқ Бошқарув Кенгашининг баъзи аъзолари билан учрашмоқда. Шунингдек, Аллави АҚШ расмийлари билан ҳам учрашади.
Муҳожиратда Саддам Ҳусайн режимига қарши курашган шиа мазҳабидаги нейролог Аллави жума куни Ироқ Бошқарув Кенгаши аъзолари томонидан муваққат ҳукуматнинг Бош вазири этиб танланган эди.