Бугун Пхенянда бўлиб ўтган музокара чоғида Шимолий ва Жанубий Корея расмийлари икки мамлакатни бир-бири билан боғлайдиган иккита темир йўл линиясини очиш хусусида сўзлашувлар олиб боришга рози бўлдилар.
Музокара чоғида ўтган йил икки давлатни бир-бири билан қайта боғлаган мазкур темир йўл линиясининг техник ҳолатини октябр ойигача текшириб чиқишга келишилди.