Бугун Россиянинг Сочи шаҳрида Россия Президенти Владимир Путин ва Беларус Президенти Александр Лукашенко ўртасида учрашув бошланди.
Музокаралар чоғида икки давлат ўртасидаги муносабатлар, жумладан энергетика соҳасидаги ҳамкорлик масалалари муҳокама этилиши режалаштирилган. Кеча Путин Сочида Тожикистон Президенти Имомали Раҳмонов билан учрашган эди.