АҚШ Мудофаа вазири Доналд Рамсфелд бугун Бангладешга сафар қилди.

Рамсфелд Бош вазири Холида Зиё ва Ташқи Ишлар вазири М.Моршед Хон билан музокара олиб борди.
Сўзлашувдан кейин АҚШ мудофаа вазири Ироқ, Афғонистон, шунингдек Бангладешда яхши ҳарбий тайёргарликдан ўтган тинчликни сақловчи кучлар борлиги масалалари муҳокама этилганини билдирди.
Рамсфелд, бангладешлик тинчликсевар кучларни Ироққа жўнатишни ҳозирча мамлакат раҳбарларидан илтимос қилмаганинин айтди.
Моршед Хон, агар тинчликпарвар кучлар БМТ қўмондонлиги остида бўлса, Бангладеш Ироққа қўшин жўнатиши мумкинлигини билдирди.