Турғунбек 8 июнь куни соат 16 ларга яқин Андижон вилояти жиноят ишлари суди биноси олдида асосан аёллар ва қариялардан иборат қарийб 200 киши норозилик чиқиши уюштирди. Улар суд жараёнларининг белгиланган вақтда ўтказилмаслигидан норозилик билдирдилар.
Акция иштирокчиларининг сўзларига қараганда, шу куни судда 11 та иш кўрилиши керак эди. Суд маъмурияти белгилаган вақтда бу ерга жуда кўп киши тўпланган. Бироқ белгиланган вақтдан 5-6 соат ўтса ҳам бирорта суд жараёни бошланмаган. Кишилар бино ичида жой йўқлигидан ташқарида жазирама иссиқда кутиб туришга мажбур бўлган. Бундан олдин ҳам кишиларни судга чақириб, турли баҳоналар билан суд жараёнини ўтказмаслик ҳолатлари бўлган. Кишилар бундай оворагарчиликдан жуда қийналган.
Акция иштирокчилари “Президент қарорларини бажар”, “Фермердан қўлингни торт” каби плакатларни кўтариб, суд биноси ичкарисига қараб юрди. Бироқ бу ерга етиб келган милиция қўшимча кучлари бинога кирадиган эшикларни беркитиб олишга улгурди. Шунга қарамай, норози фуқаролар вилоят суди раисининг ўз ҳузурларига чиқишини талаб қила бошлади. Вилоят суди раиси Нуриддин Тўхлиев эса бинонинг қўшимча эшигидан чиқиб, хизмат машинасида жўнаб қолди.
Шу куни соат 18 ларга яқинлашганда тадбиркор Низомиддин Мирзааҳмедов иши бўйича суд жараёни бошланди. Гарчи бу суд жараёни очиқ бўлиши эълон қилинган бўлса-да, паспорти бўлмаган шахслар унга киритилмади.
Фарғонадаги “Ўтюраклар” клуби раҳбари Мўътабар Тожибоеванинг билдиришича, Мирзааҳмедовлар оиласи клубга ариза билан мурожаат қилиб, ўзларининг конституциявий ҳуқуқларини ҳимоя қилишда амалий ёрдам сўраган. Шунинг учун у Фарғона вилоятидан эрталаб соат ўнда Андижонга етиб келган. Бу ерда қариялар, ногиронлар, болалар, аёлларнинг суд жараёни бошланишини жазирма иссиқда ташқарида кутиб турганига гувоҳ бўлган. Суддаги бу аҳвол халқ орасида бу суднинг “намозшомгул” номи билан машҳур бўлишига олиб келган.
Адвокат Равшан Ҳожимовнинг таъкидлашича, соатлаб суд бошланишини кутиб ўтирган фуқароларни бу ерда ҳар доим учратиш мумкин. Қиш изғиринида, ёз жазирамасида кишилар суд бошланишини очиқ ҳавода кутиб туради. Жараёнга қатнашувчилар учун бу ерда ҳеч қандай шароит яратилмаган. Бу эса суд маъмуриятининг халқни менсимаслигидан дарак беради.