Эрон Президенти Муҳаммад Ҳотамий Британия, Франция ва Германия ҳукуматларини расмий Теҳронга ядровий дастурни музлатиш борасида босим ўтказмасликка чақирди.

Абдуллоҳ Эргаш
“Акс ҳолда,-деди Ҳотамий,- Эрон БМТ ҳарбий мутаҳассислари билан ҳамкорлик қилишнинг бошқача усулини қўллаши мумкин”. Бу усул нимадан иборат эканлигини Эрон Президенти шархламади. Расмий Теҳрон ядровий дастур фақат тинчлик мақсадларини кўзлаганлигини билдирмоқда.
Халқаро Атом Энергияси Агентлиги Муҳаммад ал-Барадей кеча Эронни БМТ ҳарбий мутахассислари билан тўлақонли ҳамкорлик қилмаётганликда айблади.