Бугун Грузия таркибига кирувчи Аджария мухторияти Парламентига сайловлар бўлиб ўтмоқда.

Бу мухторият раҳбари Аслан Абашидзе истеъфога кетгандан кейин ўтказилаётган биринчи сайловдир.
Парламентдаги 30 ўринга 450 номзод кўрсатилган. Кузатувчиларга кўра, Парламентдаги асосий ўринни Грузия Президенти Михаил Саакашвили тарафдорлари эгаллашлари мумкин.