Басира “Правда востока” газетасининг Бухоро вилояти бўйича мухбири Назира Шабонованинг ўз қадр-қиммати ва шаънини ҳимоя қилишни сўраб қилган мурожаати Когон туманлараро фуқаролик ишлари суди томонидан қондирилди.
Н.Шабонованинг сўзларига қараганда, Бухоро темир йўл бўлимига қарашли алоқа тизимида телефон уловчи бўлиб ишлаган Нигора Остонова устидан газета таҳририятига у меҳнат қилган жамоадан шикоят аризаси келган. Газета бош муҳаррири кўрсатмасига кўра ушбу шикоят бўйича суриштирув олиб бораётган пайтда Н.Остонова журналистнинг фаолиятига тўсқинлик қилиш мақсадида унинг устидан таҳририятга, маъмурий идораларга инсоний қадр-қимматини ҳақоратловчи сўзлар битилган хатлар жўната бошлаган. Бу ҳаракатлар 7 ой давом этган. Журналист эса ўз қадр-қиммати ва шаънини ҳимоя қилиш мақсадида Н.Остоновани судга беришга мажбур бўлган.
Даъво аризасида Н.Шабонова ўзига етказилган маънавий зарар ундириб берилишини сўраган. Журналист ўзига етказилган маънавий зарар миқдорини 10 миллион сўм белгилаган. Н.Шабонованинг сўзларига қараганда, суд унинг даъвосини қондирган ва мазкур сумманинг бир қисми жавобгардан ундириб берилиши ҳақида қарор чиқарган.
Агар жавобгар Н.Остонова суд ҳукмидан норози бўлса, 20 кун давомида аппеляция тартибида юқори суд инстанциясига ариза бериши мумкин.