АҚШ ҳукумати Ўзбекистонда сиёсий ва инсон ҳуқуқларига доир бугунги вазиятдан ташвишда эканини билдирди.

24 июнда АҚШнинг Ҳелсинки Комиссияси ўзининг Ўзбекистондаги демократия ва инсон ҳуқуқларига бағишланган сессиясини ўтказди. Унда Ўзбекистоннинг АҚШдаги элчиси Абдулазиз Комилов ҳам иштирок этди.
АҚШ Давлат Котиби ёрдамчиси Лорн Крейнернинг таькидлашича, гап қисман, қамоқхоналарда қийноқларнинг қўлланилиши ва ҳукуматнинг Парламент сайловларида 4 та мухолиф партия иштирокини рад этгани хусусида бормоқда.